ДАНҒАРА — Фарғона вилоятидаги шаҳарча (1979 й. дан). Данғара тумани маркази. Туманнинг жан.-шарқида жойлашган. Данғара номи «дон ғарами» сўзидан деган ривоят бор. Д. Қўқон ш. дан шим. да, яқин т. й. станцияси — Қўқон (8 км). Аҳолиси 8,8 минг киши (2000). Консерва зди, тикувчилик ф-каси, автокорхона, касалхона, поликлиника, дорихона, маданият саройи, умумий таълим мактаблари, лицей, кутубхона, таъмирлаш, қурилиш ташкилотлари, савдо шохобчалари мавжуд. Данғарадан Тошкент — Қўқон—Ўш— Қашқар автомобиль йўли ўтган.