ДАНИЛОВА Римма Ивановна (1906.16.1, Саратов — 1984.5.10, Тошкент) — патанатом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1961), тиббиёт фанлари д-ри (1951), проф. (1951). ТошТИни тугатган (1936). 1950 й. дан Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-ти патанатомия кафедраси мудири. Сил касаллигида, кимёвий моддалардан заҳарланганда, атеросклерозда ички секреция безларидаги морфологик ўзгаришларга оид и. т. ишлари олиб борган.