ДАРА

ДАРА — кўупинча тоғли худудларда қаттиқ туб жинсларни дарё ювиши натижасида ҳосил бўладиган тор ва чуқур, тик ён бағирли водий. Унинг ён деворлари узоқ муддатгача тик ҳолатда бўлади. Водий энига секин ўсади ва, одатда, чуқурлиги энидан ортиб боради. Дара баъзан ер юзаси ёрилганда тектоник йўл билан ҳам вужудга келади. Каньон ва дарбандан фарқли равишда туби қисман дарё ўзани б-н банд бўлади. Ўзбекистоннинг турли р-нларида водий, сой, сойлик, танги деб ҳам аталади.

Prev Article

ДАНҒАРА

Next Article

ДАРАКЧИ