ДАРАЖА — 1) математикада — бирбирига тенг бир неча сон (ёки ифода) нинг кўпайтмаси. Аналитик функциялар назариясида асоси ва курсаткичи комплекс сонлардан иборат бўлган Даража қаралади (яна қ. Муавр формуласи).
2) термометр, барометр ва б. асбоблар шкаласидаги бўлинмалар; т-ра, бурчак ўлчовлари (яна қ. Градус).