ДАРАКЧИ

ДАРАКЧИ — қад. Шарқ давлатлари армияларида махсус топширикларни адо этадиган ва турли хабарларни етказиб турадиган шахс, разведкачи. Даракчилар савдогар, қаландар, туякаш қиёфасида узоқ ўлкаларга бориб, чет мамлакатларнинг ҳарбий кудрати, урушга тайёргарлиги, чет эл айғоқчилари, ўз мамлакатидан қочган сиёсий айбдорлар ҳақида дарак топиб келиб, хукмдорларга етказганлар. Ибн Арабшоҳнинг таъкидлашича, Амир Темур Д. лар хизматидан жуда унумли фойдаланган. Даракчилар чор-атрофда бўлаётган ҳодисалардан Соҳибкиронни хабардор этганлар. Бозорлардаги нархнаволар, қишлоқ ва шаҳарлардаги вазият ҳақида муттасил ахборот йиқканлар. Ғаним томонга жўнатилган Даракчилар ёвга тегишли йўл, сўқмоқ, нотекис жойларнинг сурати (чизмаси)ни келтириб, мудофаа истеҳкомларининг қайси ҳудулда жойлашгани, уларнинг номлари, ҳукмдорлари, лашкарбошилари, улуғлари, фозиллари, бойлари, камбағаллари тўғрисида батафсил маълумот билан қайтганлар (яна қ. Айғоқчи, Айёр, Бозаргон).

Loading...