ДАРАХТ

ДАРАХТтана ва шохлари ёғочланган кўп йиллик ўсимлик. Дарахтлар бўйига қараб 3 гуруҳга:

1) 35 м дан баланд (чинор, терак, қора қайин, қарағай); 2) 25—35 м (қайрағоч, ёнғоқ, оқ қайин, тол, қатранғи);

3) 25 м гача (заранг, четан, шумурт ва б.) бўлинади. Мевали Дарахтлар ҳам шаклига қараб 3 гуруҳга:

1) шохшаббаси кўп, баланд бўлиб ўсадиган (нок, гилос, ёнғоқ, олманинг айрим навлари);

2) танаси кўримсиз, илдиз бачкиларидан ҳам кўпаядиган бўйи паст (шафтоли, олманинг пакана хиллари, олча ва олхўрининг айрим турлари ва б.);

3) биринчи ва иккинчи гуруҳ оралиғидаги ўрта бўйли Дарахтлар (олма ва ўрикнинг кўпчилик хиллари ва навлари, нок, олчанинг айрим турлари)га бўлинади. Дарахт ларнинг доим яшил ва баргларини ҳар йили кузда тўкадиган хиллари ҳам бор. Доим яшил Дарахт барглари вақт-вақти билан тўкилиб, ўрнига янгиси чиқаверади.

Дарахтлар ёши уларнинг кесилган тўнкасидан ёки ўсиб турган илдиз бўғзидан (пармалаб олинган ўзагигача), ёғочлигидаги йиллик ҳалқалар сонига, шунингдек, Дарахт ларнинг ташқи белгилари (баргининг ранги, танасининг шакли, пўстлоғининг туси ва тузилиши)га қараб аникданади. Мас, катта ёшдаги игна баргли дарахтлар баргининг ранги очроқ, ўсишдан тўхтаган дарахтнинг шохшаббаси юмалоқ телпак гумбаз шаклида, танасининг пастки қисми ёрилган, қалин, ўлик пўстлоқ тўқималари билан қопланган, баъзан пояси сиртида яшил, сариқ ва б. тусли буқоқлар пайдо бўлади. Ёш дарахтлар тик усади, шох-шаббаси чўзиқ конуссимон, пўстлоғи силлиқ, ялтироқ, игна баргли дарахтлар барги серсув, тўқ яшил. Дарахтларни ўғитлаш ёки ҳосил беришини тўхтатиш билан ҳаётини узайтириш мумкин. Шафтоли дарахти 15—20, саксовул 50—60, терак 70—80, ток 100, тол 300, хандон писта 350, тут ва ёнғоқ 400, қарағай, шумтол, заранг 700—1000, чинор 1000, эман 2000, шамшод 3000, мамонт дарахти 6000 йил яшайди.

Loading...