ДАРБАНДИЯ

ДАРБАНДИЯ, Дарбанди — Шим. Озарбайжондаги тарихий вилоят. Ширвон ҳукмдорлари сулоласи (1382— 1538). Сулола асосчиси — Иброҳим I, унинг аждодлари Дарбанд ш. нинг ҳокимлари бўлган (сулола номи шундан олинган). Иброҳимнинг ворислари — ширвоншоҳлардан Халил (Халилуллох.) 1 (1417—62) ва Фаррух-Йосор (1462—1501) даврида Ширвон ўз мустақиллигини сақлаб қолган. Сафавийлар давлатининг кучайиши оқибатида ширвоншоҳ Шайхшоҳ (1502—24) 1519 й. да ўзини сафавийларга вассал эканлигини тан олган. 1538 й. Эрон шоҳи Тахмасп 1 қўшинлари Ширвонни эгаллаб, ширвоншоҳ Шохрухни тутиб, қатл этган. Ширвон ҳукмдори этиб Тахмаспнинг укаси Алкас Мирзо тайинланган.

Loading...