ДАРВИН

ДАРВИН (Darvin) Чарлз Роберт (1809.12.2, Шрусбери ш. – 1882.19.4, Лондон яқинидаги Даун қишлоғи) — инглиз табиатшуноси, ҳайвон ва ўсимлик турларининг табиий танланиш йўли билан келиб чиққанлиги ҳақидаги эволюцион таълимот асосчиси (қ. Дарвинизм). «Бигл» кемасида табиатшу-нос сифатида дунё саёҳатига чиқиб (1831—36), зоология, ботаника, геол., палеонтология, антропология ва этн. соҳасида кузатишлар олиб борди. Шу кузатишлар асосида биол. ва амалий селекциянинг замонавий ютуқларига асосланиб органик дунё эволюциясининг асосий омилларини очиб берди. Дарвин «Турларнинг келиб чиқиши» асарида ҳайвон ва ўсимлик турларининг келиб чиқиш, ривожланиш сабабларини ва атроф муҳитга мосланишини таҳлил қилди. «Одамнинг пайдо бўлиши ва жинсий танланиш» асарида (1871) одамнинг маймунсимон аждодлардан келиб чиққанлигининг биологик ва ижтимоий шарт-шароитларини илгари сурди.

Loading...