ДАРВОЗА

ДАРВОЗА — шаҳар, қалъа, сарой, қўрғон, ҳовли ва б. нинг кириш жойига ўрнатиладиган катта эшик, қопқа. Қадимда Ўрта Осиё шаҳарларининг атрофи қалъабанд мудофаа деворлари б-н ўралган бўлиб, бир нечтадан Дарвоза лари (мас, Тошкентнинг 12 та, Бухоронинг 11 та, Хиванинг 10 та Дарвоза си.) бўлган. Дарвозалар одатда арча, кайрағоч дарахтлари ёғочидан ясалиб, усти темир ҳошия б-н қопланган, турли зулфинлари бадиий нақшлар билан безатилган. Дарвоза ларнинг юқори қисми кўпинча панжарали бўлган.

Loading...