ДАРВОЗАХОНА

ДАРВОЗАХОНА, далон — маҳобатли қалъабанд иншоотларда, уйжой меъморлигида кўча (ташқари)ни ҳовли билан боғловчи усти берк махсус хона. Ён томонларида супача ёки охурлар бўлиши мумкин. Қадимда шаҳар ва қалъа деворларига уйғунлаштириб қурилган. Унда соқчи, дарвозабон ва б. учун махсус хоналар ва атрофии кузатиш учун миноралар қурилган. Ўрта аср шаҳар Дарвозахонаси ташқарисида карвонсарой, бозор ва ҳаммомлар жойлашган (қ. Боғча дарвоза, Куш дарвоза, Тош дарвоза). Жамоат бинолари (мадраса, масжид ва б.)да Дарвозахона пештоқли, миёнсаройлн қилиб қурилган. Қишлоқ қўрғонлари Дарвозахонаси олдида кўпинча ҳовуз, қудуқ, чорбоғлар бўлган.

Loading...