ДАРЁ ҲАВЗАСИ

ДАРЁ ҲАВЗАСИ — нам саклайдиган жинсларни ўз ичига олган ер юзасининг бир қисми, ундан сув алоҳида дарё ёки дарё системасига оқади. Дарё ҳавзасини кўпинча дарёнинг сув йиғиш ҳавзаси дейилади. Ҳар бир дарё ҳавзаси ер усти ва ер ости сув тўплаш ҳавзаларини ўз ичига олади. Ер усти сувлари ер юзасининг бир қисмини эгаллаб, ундан сув дарё системасига ёки аниқ бир дарёга оқади. Ер ости сувлари ғовак ётқизиқлар қатламини ҳосил қилиб, ундан сув дарё тармоқдарига боради. Ер усти ҳавзаси ҳудуди билан ер ости ҳавзаси ҳудуди бирбирига тўғри келмайди. Дарё ҳавзасининг ер ости сувлари чегарасини аниклаш қийин бўлганидан бирон дарёга оқар сувлар тўпланадиган ҳудуд шу дарё ҳавзаси дейилади. Дарё ҳавзаси бир-биридан сувайирғичлар б-н ажралиб туради. Дарё ҳавзаси майдони турлича: Амазонка ҳавзаси дунёда энг катта ҳавза бўлиб, 7180 минг км2, Амударёники эса 465 минг км2.

Loading...