ДАРЁ ШОХОБЧАСИ

ДАРЁ ШОХОБЧАСИ — 1) сув ҳавзаларини (кўллар ёки кўл билан дарё, онда-сонда дарёни кўл билан ёки икки дарёни) ўзаро туташтирувчи қисқа канал (наҳр). Шохобча, одатда, табиий ўзанда вужудга келади. Туташтирувчи шохобча Айдар кўллари, Ориноко дарёси системаси (Жан. Америка)да мавжуд;

2) дарёнинг ороллар билан бир неча тармоққа бўлинишидаги майда, иккинчи даражали ўзанлари.

Loading...