ДАРЁ

ДАРЁ — табиий ўзанда доимий ёки мавсумий оқадиган ва дарё ҳавзасидаги ер усти ва ер ости сувлари ҳисобига тўйинадиган сув оқими. Дарёларни қуруқлик гидрологиясининг дарелар гидрологияси бўлими ўрганади.

Ҳар бир Дарёнинг манбаи ва денгиз, кўлга қуйиладиган ёки бошқа Дарё билан қўшилиб кетадиган жойи — мансаби бўлади. Манба сувайирғичга яқин жойлашган бўлади.

Бевосита океан, денгиз, кўлга қуйиладиган ёки қумга сингиб кетадиган Дарё бош Д. ҳисобланади, бош Дарёга куйиладиган Дарё — ирмоқ деб аталади. Бош Дарё барча ирмоклари билан бирга дарё системасини ҳосил қилади. Дарёлар кўпинча кўл, ботқоклик, булоқ ва музликлардан бошланади. Mac, Ўрта Осиёдаги Панж, Вахш, Зарафшон ва Норин каби Дарёлар музликлардан, РФдаги Нева, Свирь, Ангара сингари Дарёлар кўллардан, Белоруссия, Украина, Ғарбий Сибирдаги аксарият Дарёлар ботқокликлардан бошланади. Қуруқ ва иссиқ иқлимли ўлкалардаги Дарёлар кўпинча суви буғланиб ва қумга сингиб тугайди ёки ҳамма суви суғоришга сарф бўлади, жумладан Ўрта Осиёдаги Дарё ларнинг айримлари маълум бир жойга қуйилмасдан тугаб қолади (Зарафшон, Қашқадарё, Чу ва Туркманистондаги Дарёлар). Дарё системаси ўзининг сувини йиғиб оладиган қуруқлик юзаси сув йиғиладиган майдон деб аталади. Ер сиртининг Дарё системаси жойлашган ва б. сувайирғичлар билан чегараланган қисми Дарё ҳавзаси дейилади (қ. Дарё ҳавзаси).

Ўзбекистондаги Дарёлар, асосан, тоғлардаги қор ва музликлардан ҳамда ёмғир сувларидан тўйинади. Ўзбекистон ҳудудини кесиб ўтувчи энг катта сув артериялари бўлмиш Сирдарё ва Амударё қамда уларнинг ирмоқлари Ўзбекистондан ташқарида бошланади. Ўзбекистоннинг йирик Дарё лари: Норин, Қорадарё, Сўх, Чирчиқ, Зарафшон, Сурхондарё, Қашқадарё, Шерободдарё. Уларнинг кўпчилиги фақат ўрта ва қуйи оқимида Ўзбекистан ҳудудидан ўтади (жадвалга қаранг).

Ўзбекистондаги ва Ўзбекистон ҳудудини кесиб ўтувчи дарёларнинг асосий гидрологик кўрсаткичлари Дарё ва сойлар Умумий узунлиги (км) Амударё 1415 Дашнободдарё 58 Жарсой (Қашқадарё ирмоғи)64 Жиннидарё 52 Зарафшон 877 Зоминсув 58 Исфайрамсой 122 Исфара 107 Катга Ўрадарё 100 Кичик Ўрадарё 114 1670 1670 Қулқишлоқ қ.

Кофарниҳон 387 11600 9780 Тортки қ.

Кўгартсой 105 1370 1010 Михайловка қ.

Кўксув (Чатқол ирмоғи) 60 398 372 Бурчмулла қ.

Майдонтол 50 471 475 Куйилиш жойи Норин 578 59900 58400 Учқўрғон ш.

Ойгаинг 72 1100 1100 Қуйилиш жойи Оқбура 136 2540 2430 Тўлекен қ.

Окдарё (Зарафшон ирмоғи) 154 Иштихон Оқжарсой (Анжиримсой) 51 157 33 Камбарболо қ.

Оқсув (Қашқадарё ирмоғи) 104 1280 845 Ҳазорнав Оқтепасой 77 722 722 Қуйилиш жойи Оҳангарон 233 5260 1290 Турк қ.

Писком 73 2840 2830 Қуйилиш жойи (Чор Поччаотасой (Намангансой) 130 443 366 Тосту дарёси қуйил Сангардакдарё 106 932 901 Кенгўзар қ.

Сангзор 198 3220 540 Қирқ қ. (Бахмал) Сирдарё 2212 21900 Фарғона водийсидан Сумсарсой 86 229 90 Сумсарсой қ.

Сурхондарё 175 13500 9500 Шўрчи ш.

Сўх 124 3510 2840 Сариканда қ.

Танхоздарё 93 1910 1910 Нушкент қ.

Тентаксой 126 4130 1300 Чорвоқ қ.

Тўполондарё 112 3080 3040 Дашнобод д. қуйили Тўсинсой 76 1100 1100 Эгарчи қ.

Угом 68 870 869 Хўжакент қ.

Хўжаипок (Ҳалқажарсой) 91 765 577 Бозорбой қ.

Чирчиқ 161 14900 10900 Хўжакент қ.

Чодаксой 76 566 350 Жулайсой д. қуйили Чортоқсой 67 715 493 Пишкаран қ.

Шерободдарё 177 2950 949 Дарбанд қ.

Ширинсой 108 780 444 Угук қ.

Шоҳимардон 112 1300 1300 Поулғон қ.

Яккабоғдарё 99 1180 504 Татар қ.

Қашқадарё 378 12000 511 Варганза қ.

Қорадарё 180 30100 12400 Кампирработ қ.

Қоратоғдарё 99 2430 684 Қоратоғ қ.

Қумдарё (Калкамасой) 103 866 354 Чамбил қ.

Ғовасой 96 724 657 Ғова қ.

Ғузордарё 86 3400 3170 Ёртепа қ.

Дарё, одатда, рельефнинг чўзиқ пастликларида — водийларда оқади, унинг энг паст қисми ўзан, дарё суви кўпайганда ўзандан чиқиб босиб кетадиган водий тубининг ўзанга туташ қисми эса кайир ёки қайир террасаси дейилади. Ўзанларда чуқур ва саёз жойлари алмашиниб боради. Ўзаннинг энг чуқур жойлари — фарватер, оқим тезлиги энг катта бўлган жойлари эса тезоқар жой дейилади. Дарё ёки Дарё ларнинг айрим қисмлари баландликлари фарқининг узунлигига нисбати Дарё нишаблиги дейилади.

Рельефга боғлиқ равишда тоғ Дарёси ва текислик Д. сига бўлинади. Тоғ Дарёси нишаби катталигидан, тор водийларда тез (кучли) оқади, ювиш жараёни ҳам кучли бўлади. Ўрта Осиё Д. лари асосан тоғ Дарё ларидир. Текислик Дарёлари кенг ўзанда сокин оқади, илонизи ёки меандрлар хос. Текислик Дарёлари ўзан ва қайирларида қум, гил ётқизиқлар қолдиради, марза, саёзлик, тирсаклар ҳосил қилади (мас, Амударё ва Сирдарё ўрта ва қуйи оқимида), қуйилиш жойларида эса дельталар вужудга келади. Баъзан Дарёдан ажралган тармоқлар бошқа Дарё билан қўшилишиб кетади (қ. Дарёнинг иккига айрилиши).

Ер шари юзасида Дарёлар жуда ноте-кие тақсимланган. Ҳар бир материкда бош сувайирғичлар — оқим чегаралари бор. Ернинг бош сувайирғичи материклар юзасини 2 асосий ҳавзага: АтлантикаАрктика (оқим Атлантика ва Шим. Муз океанларига боради) ва Тинч океан (оқим Тинч ва Ҳинд океанларига тушади) ҳавзаларига бўлиб туради. Экваториал минтақада Дарёлар зич бўлиб, дунёдаги энг йирик Амазонка, Конго дарёлари оқади; тропик ва мўътадил минтақаларда, айниқса тоғли р-нларда (Альп, Кавказ, Қояли тоғлар ва б.), чўлларда Дарёлар қор эриганда ёки жалаларда сув тўлиб оқади (мас, Қозоғистоннинг текислик қисмида).

Дарёда оқим тезлиги бир неча см/сек дан (текислик Дарё сила) 6—7 м/сек гача (тоғ Дарёсида) ўзгариб туради. Сув сатҳи кўтарилиши билан оқим тезлиги, одатда, чуқур жойларда кўпаяди ва саёзликда камаяди. Дарёда сув т-раси иссиқ мавсумда ҳаво т-раси билан деярли бир хил, Дарё музлаган пайтда қарийб 0° бўлади.

Дарё ларда музлаш ҳодисалари қуруклик ҳудудининг тахм. 1/4 қисмида, асосан Шим. ярим шарда кузатилади. Дарёлар РФда даставвал Шим.-Шарқий Сибирда (сент. охирида), кечроқ Европа қисмининг жан.-ғарбида ва Ўрта Осиёда (дек. охири — янв. бошида) музлайди. Энг калин муз қоплами Шарқий Сибирь Д. ларида (муз қалинлиги ўртача 1,5—2 м) кузатилади ва 9—10 ой мобайнида сақланади. Тоғ Дарё ларида оқим тез бўлганлигидан муз қатлами ҳосил қилмайди, кўпгина Дарё ларда қишда шовуш оқади.

Дарёда сув сатҳининг тебраниши сув сарфининг ўзгариши билан боғлиқ. Сув сатҳи ва сув сарфи ҳамда уларнинг тебраниши — сув режимининг асосий тавсифидир.

Дарёлар — Ерда сув айланишит муҳим восита. У қурукликда чучук сувни тақсимлайди ва Дунё океанига кайтаради. Дарё ларнинг Дунё океанига жами йиллик оқими қарийб 42 минг км3.

Дарёнинг тўйиниш манбалари — ёғин, қор қоплами, баланд тоғ қорлари ва музликлар, ер ости сувлари. Тўйиниш хусусиятларига кўра, Дарёнинг асосий сув режими фазаларга: тўлинсув даври, вақтинча сув тўлиб оқиши ва камсув даврига бўлинади.

Тоғ Дарёлари алоҳида сув режимига эга. Уларнинг тўйиниши ва серсувлиги баландлик минтақалари қонуниятларига боғлиқ. Ўрта Осиё Д. лари асосан тоғлардаги қор ва музликлардан сув олади. Карст шакллари ривожланган жойларда. баъзан ер остида оқиб, яна юзага чиқадиган Дарё ҳам бор.

Дарё эрозия (емириш) ишларни бажаради. Ўзан ва қайирида дарё оқимлари, сув йиғиш майдонида эса юза сувлари окими тупроқни ювади. Дарё сувининг лойқалилиги турлича. Ўрта Осиё Дарёлари суви нисбатан лойка (1 м3 сувда 200— 300 г дан 1—5 кг гача лойка бор).

Дарё оқими чучук сув ресурсларининг муҳим манбаидир (қ. Сув ресурслари). Д. оқимлари келиб чиқиши ва хўжалик аҳамиятига кўра 2 қисмдан: ер ости оқими ва ер юзаси оқимидан иборат. Ер ости оқимидан йил давомида фойдаланиш мумкин. Ер юзаси оқимини сув омборлари ёрдамида тартибга солиб фойдаланилади.

Дарёнинг флора ва фаунаси бентос, планктон ва нектондан иборат. Дарё тубининг тузилишига қараб қар хил дарё туби ҳайвонлари учрайди. Дарёнинг секин оқадиган қисмида юксак сув ўсимликлари учрайди. Сувўтлар ва тошлар орасида кўплаб майда жонзотлар яшайди. Эркин сузадиган планктонларга ярим микроскопик ва микроскопик ҳайвонлар (майда қисқичбақасимонлар, коловратка) ва сувўтлар (фитопланктон) киради. Нектонга оқимга қарши суза оладиган баликлар мансуб. Дарё ларнинг қуйи қисми ва уларнинг дельталари балиққа бой. Дарёда сув омборлари барпо қилиш планктонларнинг сонини оширди. Тўғон ва гидроузеллар қурилиши овланадиган ўткинчи балиқларнинг (айниқса лососсимон ва осётрсимонлар) табиий миграциясига тўсқинлик қилади ва кўпайишига халақит беради. Дарё ларнинг саноат ва хўжалик оқова сувлари билан ифлосланишига ёғоч чиқиндилари, шунингдек, минерал ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддаларнинг қўшилиши ҳам салбий таъсир курсатади. Ер шаридаги кўпчилик Дарёнинг (айниқса Шим. Американинг шарқи ва Ғарбий Европадаги) суви саноат ва хўжалик чиқиндилари билан ифлосланган. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қонуний, техникавий ва санитария-гигиена чоратадбирлари кўрилмоқда (қ. Табиатни муҳофаза қилиш).

Дарё қадимдан аҳолини ичимлик суви ва саноатни сув билан таъминлаш, табиий ва чана (қишда) йўли, мунтазам янгиланиб турадиган гидроэнергия манбаи, ботқоқ ерларнинг сувини қочиришда коллектор вазифасини ўтаб келган. Дарё лардан анчагина балиқ овланади. Дарё қайирлари ўтлоқ, тупроғи унумдор бўлиб, кўпинча полиз экинлари экилади. Дарё водийлари бўйлаб асосий ер усти транспорт йўллари (т. й. ва автомобиль йўллари) ўтади, Дарё бўйида жуда кўп шақар ва шаҳарчалар жойлашган. Дарё суви сув ресурсларининг асосий манбаидир.

Ад.:Шулъц В. Л., Реки Средней Азии, ч. 1-2, Л., 1965; Шульц В. Л., Машрапов Р., Ўрта Оеиё гидрографияси, Т., 1969; Баратов П., Маматқулов М., Рафиқов А., Ўрта Осиё табиий географияси, Т., 2002.

Фазлиддин Ҳикматов.

Loading...