ДАШТ

ДАШТ — қора ва каштан тупроқларда чим ҳосил қилувчи ғалла гулли ўт ўсимликлари ўсадиган зонал ландшафт типи. Шим. ва Жан. ярим шарларда қурукликларнинг ички қисмларидаги мўътадил ва субтропик минтақаларда дашт зоналарини ҳосил қилади. Евросиёда бу зона Ўрта Дунай пасттекислигидан бошланиб, Украина, Россиянинг Европа қисми жан. дан ўтиб, Қозоғистон орқали Олтой тоғ этакларигача чўзилган. Хитойнинг шим.-шарқида ҳам катта майдонни эгаллаган. Шим. Америкада материкнинг ўрта қисмида Кордильера тоғларига параллел равишда шим. дан жанубга чўзилган. Жан. Америкада 30°—40° кенгликлар орасида Анд тоғ олди текисликларида жойлашган. Австралиянинг жан.-ғарбий ва жан.-шарқий қисмларида, Янги Зеландияда ҳам мавжуд. Турли жойда турли ном билан аталади: Венгрияда пушта, Украина ва Россияда степь, Шим. Америкада прерия, Жан. Америкада пампа деб юритилади. Дашт зонаси асосан текисликларда жойлашган. Иқлими чўлга нисбатан сернамроқ, йиллик ёғин микдори 400—500 мм. Ёзда чулдагидек жазирама иссиқ бўлмайди, лекин ёғин кам ва ёз иссиқ булганлигидан Шим. ярим шардаги Дашт зонасининг жан. да тупроклар бир оз шўрланган бўлиб, аста-секин чала чўлга ўтади. Асосий ўсимлиги чалов, бетага, чиллакоёқ ва б. чим ҳосил қилувчи ўт ўсимликлари. Дарахт, бута (хусусан, йирик бута) учрамайди. Ҳайвонлари асосан кеми-рувчилар, туёқлилар; йиртқичлар ҳам куп. Дашт тупроқлари жуда унумдор булганлигидан деярли ҳамма жойда ҳайдалиб, экинзорларга айлантирилган. Аҳоли яшайдиган ерлардан узоқроқ, деҳқончилик учун ноқулай жойларда Дашт ландшафтлари сақланиб қолган.

Дашт термини дала, овлоқ жой, чўл маъноларида ҳам қўлланилади. Эронда — Эрон ясситоғлигидаги тошлоқ чўл жойлар Дашт дейилади. Туркманлар қуруқтошлоқ ерни, арманлар кенг, текис, очиқ жойни (Арарат текислиги) Дашт дейишади. Араб сайёҳи Ибн Баттута Қрим я. о. билан Итил (Волга) дарёси оралиғидаги ерларни Дашт деб атаган. У «дашт ям-яшил, гуллаган ҳудуд, унда тоғ ҳам, тепа хам, бирорта дўнг ҳам йўқ» деб ёзган.

Ўзбекистонда Даштлар текислик ерларда йўқ. Фақат тоғлардаги баландлик минтақасида мавжуд. Даштлар денгиз сатҳидан 500 м ва 1200—1300 м баландликлар орасида буғдойиқ ва ҳар хил ўт, эфемерлар ўсадиган минтақани ҳосил қилади. Тупроғи тўқ бўз ва жигарранг тупроклар. Баландроқ бўлгани учун қишда қор қоплами сақланиб туради. Қиш ва баҳорда ёғин кўпроқ бўлади. Лалмикор деҳқончилик ва боғдорчиликда кенг фойдаланилади. 1300—3000 м баландликда тоғ ўрмон-ўтлокди Дашт минтақаси жойлашган. Бу минтақадаги барг тўкувчи ўртача қуруқ дарахтзор ва бутазорлар орасида турли хил ўт ўсувчи Дашт майдонлари учрайди. Бу минтақа Ғарбий Тяньшан, Туркистон, Зарафшон, Ҳисор тоғларида бор. Бу минтақадан экстенсив тоғ мевачилигида (ёнғоқ, хурмо, анжир, уноби, олма) ҳамда қўй ва эчки, йилқи боқишда фойдаланилади. Бу минтақа яхши рекреация зонаси ҳам ҳисобланади.

Prev Article

ДАХМА

Next Article

ДАШТИ МАРҒО