ДАШТИ ҚИПЧОҚ ЎЗБЕКЛАРИ

ДАШТИ ҚИПЧОҚ ЎЗБЕКЛАРИ — қадимдан Дашти Қипчоқипт шарқий қисмида кўчиб юрган туркий-мўғул қабилалари. Арлот, баҳрин, бурқутяар, дўрмон, ийжон, хитой, қарлуқлар, можор, қипчоқ, қиёт, қўнғирот, қурловут, манғит, наймам, нукуз, тангут, уйғурлар, маркит, қўшчи, ўтарчи, жот, чимбой, кенагас, уйшун, тубойи, тоймас, эчки, туман-минг, шодбахтли, шунқорли ва б. қабилалар 13а. охири ва 14 — 16-а. ларда ўтган Шарқ тарихчилари томонидан умумий бир ном билан «ўзбек» деб аталган. Ҳамдуллоҳ Қазвиний (1281 — 1350) нинг «Тарихи гузида» («Танланган тарих») асарида Олтин Ўрда хони Ўзбекхонта тобе ерлар ва халқлар ҳақида фикр юритилади ва бу қабилалар «ўзбекиён» («ўзбекийлар»), улар кўчиб юрган ерлар, яъни Шарқий Дашти Қипчоқ эса «мамлакати ўзбек» («ўзбек мамлакати») деб кўрсатилади. «Ўзбек» атамасини қабилалар уюшмаси ва шу қабилаларга қарашли ерларнинг номи сифатида Ўзбекхон даврига қадар ҳам қўлланилган. Mac, Мирзо Улуғбек ўзининг «Тарихи арбаъ улус» («Тўрт улус тарихи») номли тарихий асарида, Ўзбекхоннинг ҳокимият тепасига келиши зикрида, «ўзбек улуси унга берилди», деб ёзади. Рўзбехон «Меҳмонномаи Бухоро» китобида Дашти Қипчоқ Ўзбеклари 3 тоифадан: шайбонийлар (Шайбон улусига кирган ўзбеклар), қозоқлар ва манғитларцан ташкил топганлигини кўрсатади. Шайбон улуси, манбаларнинг маълумотларига кўра, 1238 й. да ташкил топган ва Урал тоғининг этакларидан Тобол ва Сарисув дарёларигача бўлган ерларни ўз ичига олган [унинг жан. чегараси Орол денгизининг шим. соҳили, шим. чегараси эса Чинги Тура (Тура)да бўлган]. Манғит улуси Эмба билан Ёйиқ дарёлари оралиғидаги ерларга жойлашган. Манғитлар 15-а. нинг 30 й. ларида Абулхайрхонта бўйсундилар. Қозоклар атамаси этноним сифатида 1446 й. дан бошлаб пайдо бўлди. Оқ Ўрда хони Ўрусхон авлоди бўлган султонлар: Гирайхон (Кирайхон) ва Жонибек 15-а. нинг 40-й. ларида Абулхайрхонга бўйсунишдан бош тортиб, ўз тарафдор-тобелари билан Чу ва Еттисув воҳасига қочиб кетдилар ва орадан кўп ўтмай Қозоқ хонлигига асос солдилар (1465 й.). Абулхайрхондан қочиб кетган бу қабилалар тарихда «ўзбек-қозоқ» номини олдилар.

Дашти Қипчоқ Ўзбеклари асосан чорвачилик билан шуғулланган, воҳаларда қисман деҳқончилик қилишган. Дашти Қипчоқ Ўзбеклари фақат Ўзбекхон замонида ислом динини қабул қилганлар, лекин уларнинг урфодатларида маъжусийликнинг айрим ало-матлари сақланиб қолган. Кейинги асрларда Дашти Қипчоқ Ўзбеклари Ўрта Осиё ва Шарқий Туркистондаги бир неча халқнинг таркибига кирган (яна қ. Шайбонийлар, Ўзбеклар).

Бўрибой Аҳмедов.