ДАСТА

ДАСТА — 1) буюм ва асбобларнинг ушланадиган қисми;

2) бир ўрам, бир тутам маъносини ҳам англатади (бир Даста гул, бир Даста қоғоз);

3) торли созларнинг чап қўл билан ушланадиган қисми (гриф). Танбур, сато, дутор, рубоб сингари анъанавий созларнинг Даста лари нисбатан узунроқ бўлиб, уларга ичак ёки ип пардаларн боғланади. Айримларига ёғоч, суяк пардалар ҳам елимлаб ёпиштирилади ёки сим, металл пардалар ўрнатилади. Ижрочи Дастанинг пардаларига бармоқлар б-н босиб, тор товушларининг пастбаландлигини ўзгартиради. Ғижжак, дўмбира каби созларнинг Дастаси пардасиз. Бундай чолғуларда товушларнинг ўрни созанданинг бармоқлари билан мусиқа уқуви орқали топиб босилади;

4) мусиқа асари ижрочилари гуруҳи — айни ансамбль.

Loading...