ДАСТОН (форс.-араб. — бармоқ ўрни, босқич, парда) — 8—9-а. ларда чолғу созларининг дастасида бармоқ босиладиган жой (яардо)ларнинг номи. Форобий «Мусиқа ҳақида катта китоб» асарида ўз даври мусиқа амалиётида қўлланилган пардалар номини келтирган. Мас, Дастон ассаббоба (кўрсаткич бармоқ пардаси), Д. вусто (ўрта бармоқ пардаси), Д. бинсир (номсиз бармоқ пардаси), Д. ҳинсир (жимжилоқ бармоқ пардаси) ва б. 13—14-а. ларда Дастон ўрнига мақом атамаси ишлатилган.