ДАЦИТ

ДАЦИТ (лот. Dacia — Дакия) — нордон эффузив тоғ жинси. Гранодиорит ва кварцли диоритларнинг эффузив тури. Дацит палеозой (Урал), мезозой, кайнозой (Кавказ) давридаги вулканлардан отилиб чиққан. Шунингдек, Дацит кейинги пайтда Камчаткадаги вулкан лаваларидан ҳам ҳосил бўлган. Ўзбекистонда ЧатқолҚурама, Ҳисор тоғларида тapqалган. Дацит бор жойда алюминий, олтин, мис, полиметалл конлари бўлиши мумкин. Дацит қурилиш материали.