ДАУЛЕТОВ Абатбай (1942.20.9, Кегейли тумани Халқобод қишлоғи) — қорақалпоқ тилшуноси. Ўзбекистон ФА акад. (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1992), проф. (1992), филология фанлари д-ри (1994). Қорақалпоғистон давлат педагогика ин-тини тугатган (1964). Қорақалпоғистон давлат ун-тида кафедра мудири (1978 — 85; 1996 й. дан), декан (1985—96). Илмий ишлари қорақалпоқ адабий тили фонетикаси масалаларига бағишланган («Қорақалпоқ тилида вокализм», 1976; «Қорақалпоқ тилида сингармонизм», 1993 ва б.). Д. олий ўқув юртлари ҳамда ўрта мактаб ўқувчилари учун қорақалпоқтилига оид дареликлар муаллифи. «Қорақалпоқ тилининг имло луғати» (1986)ни тузишда қатнашган.