ДАВЛАТ БЕЛГИСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ

«ДАВЛАТ БЕЛГИСИ» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси — Ўзбекистонда давлатнинг турли ҳужжатлари (паспорт, сертификат, қимматли қоғозлар, банкнотлар ва б.)ни тайёрлайдиган бирлаш-ма. Босма фабрикаси (Англиянинг «Харрисон ва ўғиллари» фирмаси билан ҳамкорликда қурилган), қоғоз ф-каси (Германиянинг «Луизенталь» қоғоз фабрикаси билан ҳамкорликда қурилган) ва Тошкент зарбхонасига эга. Қалбакилаштиришдан ҳимояланган қимматли қоғозлар, паспорт қоғозлари, акциз маркалар учун қоғозлар, пул босиладиган қоғозлар; банкнотлар, сертификатлар, лотерея билетлари, векселлар, чеклар, акциз ва почта маркалари, коллекция ва эсдалик тангалари тўпла-ми, эсдалик нишонлари ва б. ишлаб чикаради. Бирлашмада мазкур жараёнлар учун барча имкониятлар мавжуд (замонавий техника ва технология, Буюк Британия, Германия, Швейцарияда таълим олган юқори малакали мутахассислар, и. ч. даги умумий хавфсизлик). Унинг илк маҳсулотини Босма фабрикаси берган. Шунингдек, 1994 й. 1 июлдан муомалага киритилган Ўзбекистан Республикасининг миллий валютаси — сўм ҳам мазкур ф-када тайёрланади. Қоғоз ф-каси 1995 й. фойдаланишга топширилган. Зарбхона эса бу тизимдаги янги корхона.

Сулаймон Худойқулов.

Loading...