ДАВЛАТ БОЖИ

ДАВЛАТ БОЖИ — давлатнинг махсус ваколатли идоралари (суд, милиция, фуқаролик ҳолатини қайд этиш бюроси, хўжалик судлари, нотариал идо-ралар, суғурта агентликлари ва б.) томонидан фуқаролар, корхоналар, ташкилот ва муассасалар манфаатлари йўлида хизмат кўрсатганлик ҳамда юридик аҳамиятга молик ҳужжатлар (паспорт, турли гувоҳномалар, сертификат, лицензия ва б.) берганлик учун ундирадиган пул йиғимлари. Ўзбекистонда Давлат божи ставкалари ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Республикада Давлат божини тўлаш, ундириш ва назорат қилиш ва б. 1992 й. 9 дек. да қабул қилинган ЎзРнинг «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига мувофиқ амалга оширилади.