ДАВЛАТ ИММУНИТЕТИ

ДАВЛАТ ИММУНИТЕТИ (дахлсизлиги) — давлатнинг хорижий юрисдикция (судлов ишларини олиб бориш қуқуқи)дан дахлсизлиги, халқаро ҳуқуқ қоидаларидан бири. Унга кўра, давлат ва унинг органларига хорижий давлат судида даъво қўзғатилиши, давлат мулки ҳисобидан тўлов ундирилиши, мулки хатлаб қўйилиши мумкин эмас.