ДАВЛАТ КОТИБИ

ДАВЛАТ КОТИБИЕвропа ва Американинг бир неча давлатларида олий давлат амалдорларининг номи. Мас, АҚШда — Давлат департаменти, яъни ташқи сиёсий маҳкамасининг раҳбари; Буюк Британияда — ички ишлар, мудофаа, Шотландия ишлари бўйича ва ш. к. айрим маҳкамаларнинг бошлиғи; Бельгияда Давлат котиби амалда вазирларнинг ўринбосари ҳисобланади. Мексика ва Лотин Америкасининг бошқа баъзи мамлакатларида вазирлар Давлат котиби деб номланади.