ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИ

ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИ — жамиятда муайян иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, айрим товарларни и. ч. ёки баъзи товарлар савдоси бўйича давлатнинг ягона эгалик қилиш ҳуқуқи. Айрим мамлакатларда катта фойда берадиган спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, қурол-яроғлар и. ч., пул босиб чиқариш, экспорт ва импорт назорати ва б. Д. м. ҳисобланади. Давлат ўз монополияси бўлган фаолият турини яширин амалга оширишга йул қўймаслик чоратадбирларини кўради. Mac, Ўзбекистан Республикасида давлат мулки ҳисобланадиган ва унинг тасарруфида бўлган, хусусийлаштирилиши ва сотиб олиниши мумкин бўлмаган бойликлар, корхоналар, молмулк турлари ҳамда гуруҳлари рўйхати ЎзР Олий Мажлиси қарори билан (1995 й. 31 авг.) белгилаб қўйилган (қ. Монополия, Монополияга қарши конунчилик).

Loading...