ДАВЛАТ НАСЛЧИЛИК КОРХОНАСИ

ДАВЛАТ НАСЛЧИЛИК КОРХОНАСИ — Ўзбекистонда наслчилик ишлари билан шуғулланувчи муассаса. Чорвачиликда «Наслхизмат» Республика наслчилик уюшмаси таркибига киради. Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел қишлоғида жойлашган. 1956 й. 28 декда Тошкент давлат отчилик корхонаси (станцияси) ўрнида чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ст-яси сифатида ташкил этилган. Асосий вазифаси вилоят, туман наслчилик бирлашмалари, хўжаликларни сермаҳсул наслли буқалар уруғи билан таъминлайди. Корхона ўзида боқиладиган қора-ола, швиц, кизил чўл ва б. кора-мол зотлари буқаларидан уруғ олади, унинг сифатини баҳолайди, шиша найчаларга жойлайди ва музлатади. 1968 й. дан уруғлар суюқ азотда (—196°) гранула ҳолида музлатилади ва хўжаликларга етказиб берилади.

Loading...