ДАВЛАТ НАСЛЧИЛИК НАЗОРАТИ

ДАВЛАТ НАСЛЧИЛИК НАЗОРАТИмамлакат миқёсида чорвачилик соҳасида наслчилик ишларини назорат қилиш мажмуи. Тармоқда ягона илмийтехника сиёсатини амалга ошириш, давлат ва минтақавий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш, наслчиликдаги меъёрий ҳужжатлар ва қоидаларни тасдиқлаш, наслдор ҳайвонларни, наслчилик хўжаликлари ва подаларини тегишлича давлат китобида ва давлат реестрида рўйхатга олиш, наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва генетик инженерия усулларини қуллаш шартларини белгилаш, наслчиликни давлат йўли билан рағбатлантириш, селекция мақсадлари учун ноёб зотлар генофондини сақлаб қолиш чоратадбирлари ва б. ни қамрайди. Ўзбекистонда Давлат наслчилик назорати ишлари Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1995 й. 12 июлдаги қарори асосида ташкил этилган. Давлат наслчилик назоратини Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ҳокимликларидаги наслчилик ишлари бўйича давлат инспекциялари олиб боради. Ўзбекистон Республикасининг 1995 й. 21 дек. да қабул қилинган «Наслчилик тўғрисида» қонунида Ўзбекистонда биринчи марта Давлат наслчилик назоратининг асосий вазифалари ва ҳуқуқий асослари белгилаб берилган.

Изатулла Эшматов.