ДАВЛАТ НАВ СИНАШ ТАРМОҒИ

ДАВЛАТ НАВ СИНАШ ТАРМОҒИ — экинларнинг янги навларини ҳар томонлама баҳолаш ва муайян тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга яроклилигини текшириш максадларида ўрганиш ва синаб кўриш тизими. Селекция муассасаларида чиқарилган янги навлар синаш босқичлари якунланганидан сўнг синаш ишларини давом эттириш учун Давлат нав синаш тармоғи ст. га топширилади.

Давлат нав синаш тармоғи давлат нав синовини амалга оширадиган давлат нав синаш участкалари мажмуидан иборат. Давлат синови ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан давлат нав синаш участкаларида белгиланган услуб ва муддатларда (уч йилдан 10—15 йил ва ундан ортиқ) ўтказилади. Давлат нав синаш тармоғининг нав синаш участкалари (база хўжаликлари)да қ. х. экинларининг янги ва яхшиланган селекцион, махаллий ва хорижий навлари ва дурагайларини ҳосилдорлик, технологик хоссалар, маҳсулот сифати, касаллик ва зараркунандаларга бардоши бўйича синаш, янги навларни турли агротехника усулларида, тупроқ-иқлим шароитларида синаш, истиқболли навларни и. ч. шароитларида синаш ва уларнинг ҳимояга лаёқатлилиги бўйича давлат синови ишлари ва б. амалга оширилади. Энг яхши навлар баҳоланиб, ажратиб олинади ва Ўзбекистон Республикаси қ. х. экинлари навларини синаш Давлат комиссияси томонидан республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган қ. х. экинлари Давлат реестрига киритилади (қ. Нав синаш).

Ўзбекистонда дастлабки нав синаш тармоғининг шаклланиши 1914 й. да Мирзачўл тажриба ст-ясида, Андижон қ. х. тажриба ст-ясида ғўза навлари синовидан бошланди (82 синалган навдан 12 нав танлаб олинган). 1924 й. дан дастлаб собиқ Иттифоқ Ер ишлари халқ комиссарлиги қошида Давлат нав синаш тармоғи ташкил этилди. 1926 й. дан бу тармоқ Бутуниттифоқ ўсимликшунослик и. т. ин-ти (ВИР) тасарруфига ўтказилди. 1937 й. дан Давлат нав синаш тармоғи ВИР таркибидан СССР Ер ишлари халқ комиссарлиги (кейин-чалик Қишлоқ хўжалиги ва тайёрлаш вазирлиги)га ўтказилди ва қ. х. экинларини синаш давлат комиссияси деб атала бошлади.

1937—89 й. ларда дон экинлари, мойли ва ем-хашак экинлари, техника экинлари, ғўза навларини синаш давлат комиссиялари ёки ягона қ. х. экинлари навларини синаш давлат комиссияси ишлади. Шу даврда собиқ Иттифоқ бўйича қ. х. экинлари навларини синаш давлат комиссияси ва барча иттифокдош республикаларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам мазкур комиссиянинг инспектураси ва нав синаш тармоғи (участкалари) фаолият кўрсатган.

1990 й. бошидан Ўзбекистон Республикаси қ. х. экинлари навларини синаш давлат комиссияси ташкил этилди. Ўзбекистонда «Селекция ютуклари тўғрисида» (1996 и. 30 авг.) ва «Уруғчилик тўғрисида» (1996 й. 29 авг.) қонунлари қабул қилиниши муносабати билан Давлат нав синаш тармоғи ст. вазифалари ҳам кенгайди. Республиканинг жами вилоятлари туманларида жойлашган 58 нав синаш шохобча (участками фаолият кўрсатди. Давлат нав синаш тармоғи учун база тарзида танланган хўжаликларда ғўза, қанд лавлаги, буғдой, арпа, маккажўхори, мойли, дуккакли дон, сабзавот-полиз, емхашак экинлари, мевали дарахтлар, ток, субтропик мевалар ва б. нинг янги навларини синаш ишлари олиб борилади (2001). Давлат нав синаш тармоғи таркибида 3 лаб. (Тошкент ва Водил кимё-технология, Тошкент технология), 1 нав синаш ст-яси ишлайди (яна қ. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси).

Зоир Зиятов.

Loading...