ДАВЛАТ РЕЗЕРВЛАРИ

ДАВЛАТ РЕЗЕРВЛАРИ, давлат захиралари — давлат томонидан мудофаа ва эҳтиёт мақсадларида яратиладиган энг муҳим турдаги хом ашё, материаллар, ёқилғи, айрим турдаги машина ва жиҳозлар, озиқ-овқат маҳсулотлари захиралари (қ. Ҳарбий резервлар). Давлат резервлари махсус марказлаштирилган давлат фонди бўлиб, қатъий режага мувофиқ тикланади ва тўлдириб турилади. Давлат резервлари фавқулодда хрлларда фақат ҳукуматнинг махсус қарори ва фармойиши билан сарфланади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейингина ўз Давлат резервларини барпо этди.