ДАВЛАТ ХАРИДИ

ДАВЛАТ ХАРИДИбюджет маблағлари ҳисобига ҳукумат ёки давлат идоралари томонидан сотиб олинадиган, мамлакатда ёки чет элларда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар. Бундай харид давлат томонидан давлатнинг ўз эҳтиёжлари (мас, ускуна-жиҳозлар, қурол-яроғ сотиб олиш), аҳоли истеъмолини таъминлаш ва давлат захираларини (дон, озиқ-овқат ва б. хариди) яратиш мақсадларида амалга оширилади. Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётган саноат товарлари ва етиштирилаётган қ. х. маҳсулотларини харид қилишда давлат маълум нархлар белгилайди.

Loading...