ДАВЛАТГАРАЙ

ДАВЛАТГАРАЙҚрим хонларининг номи. Д. – Г.1 (?—1577) — хон (1551 й. дан). Туркия султонининг вассали. Польша ва айниқса Россияга тез-тез ҳужумлар уюштириб турган. 1552 й. рус қўшинларининг Қозонга қилган юришига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилган. Ливон уруши пайтида Д.-Г.1 Польша қироли билан иттифоқ тузиб, Россияга бир неча бор йирик юришларни амалга оширган. 1569 й. туркларнинг Астрахонга қилган ҳарбий юришида иштирок этган. 1571 й. баҳорида 120 минг кишилик қўшин билан Рус давлатига ҳужум қилиб, май ойида Москвага ўт қўйган, лекин 1572 й. қайтадан юриш қилганида руслардан мағлуб бўлган. Давлатгарай П (?—1724) – Салимгарай ўғли; бир неча марта тахтни эғаллаган (1699 — 1724). Қрим хонлигидаги ички зиддиятлар (нўғайлар исёни, ака-ука Ғозигарай, Қоплонгарайлар билан бўлган адоват) туфайли унинг мавқеи мустаҳкам бўлмаган.

Loading...