ДАВР — 1) жамият тараққиётида муҳим воқеа, ҳодиса юз берган, ҳукм сурган ёки ўзига хос хусусияти билан ажралиб турадиган маълум вақт оралиғи (мас, тош Д. и, жез Д. и, темир Д. и ва ҳ. к.);
2) киши ёки кишилик ҳаётида маълум вақт, йиллар;
3) такрорланувчи жараённинг ҳар бир такрорланишида бошланишидан то охиригача ўтадиган вақт ёки бирор тугал жараён давомидаги вақт оралиғи.