ДАХМАИ ШОҲОН

ДАХМАИ ШОҲОН (шоҳлар дахмаси) — Қўқон ш. даги меъморий ёдгорлик. 19-а. нинг 20-й. ларида қурилган. Қўқон хонлари хонадонларига тегишли шахслар Норбўтабий ва унинг авлодлари дафн этилган хазира. Дахмага ғарбдан пештоқ (9,4×11,7 м) орқали кирилади. Пештоқининг икки томонига буржлар ишланган, сиркор ғишт ва кошин безакли қилиб терилган. Пештоқ сатҳининг ён томонлари тўқ зангори рангдаги жуфт қалампир тасвирлар билан бе-затилган. Ўрта қисмига зангори, яшил ва оқ кошиндан саккиз қиррали юл-дузлар, тепасига қизил, қора ва яшил рангли йўлйўл чизиқлар туширилган. Равоқ тепасида қизил, пушти, яшил, зангори ва оқ рангдаги олтибурчак ва ромб шакллари тасвирланган. Мақбара эшиги ўйма ўсимликсимон нақш ва арабий ёзувлар б-н уйғунлаштирилиб нафис безатилган. Мақбара гумбазли, ички деворларидаги дарчаларнинг биридан томга, иккинчисидан масжидга ўтилган. Учинчиси эса очиқ турган. Ички қисмидаги катта равоқлар билан дарча равоқларининг оралиқларидаги ғиштлар тик, гажаклар эса тўлқинсимон қилиб терилган. Мақбара ёнида айвонли масжид (7×6,8 м) икки ус-тунли бўлиб, унинг тўсинли шифти 4 катакка бўлинган, бўяма нақш б-н безатилган. Дахмаи шоҳонда хоннинг онасига атаб қурилган Модарихон мақбараси яхши сақланган.

Loading...