ДАЯНХОН

ДАЯНХОН (асл исми — Боту Мункэ; у «умумий хон» маъносидаги Даянхон фахрий унвони билан машҳур бўлган) (тахм. 1460 — тахм. 1543) — мўғул хони (тахм. 1479 й. дан). Узоқ вақт давом этган ички курашлардан сўнг бутун Мўғулистонни ўз ҳукмронлиги остига бирлаштирган. 1488 й. ўзини «улуғ юань қоғони» деб эълон қилган. Хитой устига бир неча бор ҳарбий юришлар уюштирган. Даянхоннинг катта қўшини (100 минг киши), беҳисоб чорваси ва мулки бўлган. Хангай тоғлари яқинидаги Халхада кўчиб юрган. Мўғулистонни бирлаштириш ишига унга катта ёрдам берган машҳур малика Мандухай хотун Д. нинг хотини эди. Даянхон вафотидан сўнг унинг мол-мулки ўғиллари ўртасида тақсимлаб олинган, Мўғулистон эса бир неча хонликларга парчаланиб кетган.