ДАЙР УЛ-БАҲР

ДАЙР УЛ-БАҲР — Қад. Миср (Фива яқини)да қоялар этагида (водий бўйлаб) жойлашган меъморий мажмуа. Фиръавн Ментухотеп I хотирасига қурилган эҳром (мил. ав. 21-а.) колоннадалар билан ўралган, йирик пирамидали, деворлари бўртма тасвирлар билан безатилган (ҳайкалтарошлар Иртисен ва ўғли Сенусерт)хароба қолдиқлари сақланган. Водий орқали эҳромга бориладиган узун йўл (уз. 1200 м, эни 32 м) чети девор ва ҳайкаллар билан тўсилган. Малика Хатшепсут хотирасига қурилган эҳром (мил. ав. 16—15-а. лар, меъмори Сенмут) 3 айвонли колоннадалар билан ўралиб, зинапоялар орқали боғланган. 200 дан ортиқ ҳайкаллар ва бўртма тасвирлар билан безатилиб, ерига кумуш ва олтин тўшалган.

Prev Article

ДАЗМОЛ

Next Article

ДАЙСУНХОН