ДАЙСУНХОН

ДАЙСУНХОН (1422-52) – ойрат хони (1439 й. дан). Дайсунхон даврида ҳамма мўғул ерларини Ойрат хонлиги қўл остида (қисқа муддатга) бирлаштиришга эришилган; бу бирлаштириш жараёнида муҳим ролни Дайсунхоннинг 1-вазири Эсен ўйнаган. Тахт ворислиги ва Хитойга нисбатан сиёсий муносабат масалалари бўйича Дайсунхон ва Эсен ўртасидаги келишмовчилик оқибатида қуролли жанжал келиб чиққан, натижада Дайсунхон ўлдирилган, Эсен эса бир оз вақт ўтгач, ўзини буюк хон деб эълон қилган.

Loading...