ДЕБЮТ (франц. debut — биринчи қадам) — 1) бирон-бир сохада биринчи марта чиқиш (мас, артистнинг саҳ-нада илк бор чиқиши);
2) шахмат, шашка ўйинининг дастлабки юришларни ўз ичига олувчи бошланғич босқичи. «Ҳимоя», «Партия», «Гамбит» ва ҳ. к. атамалар Дебют маъносида ишлатилади. Одатда, Дебютлар илк бор қўлланилган мамлакат, шаҳар ёки уни кашф этган шахматчи номи билан юритилади. Мас, испанча ўйин, Алёхин ҳимояси ва б. Иккала томон ҳам ўз шоҳи олдидаги пиёдасини икки хона олға сурса очиқ Дебют, фарзинлар олдидаги пиёдалар икки хона сурилса ёпиқ Дебют ва окларнинг шоҳи олдидаги пиёдаси икки хона сурилишига қоралар бошқача жавоб қилса, ярим очиқёки ярим ёпиқ Дебют бўлади. Ҳоз. замон Д. лари назарияси бўйича жуда кўп асарлар мавжуд.