ДЕЭМУЛЬГИРЛАШ

ДЕЭМУЛЬГИРЛАШэмульсия (бир-бирига аралашмаидиган икки суюқликдан иборат дисперс система) ни парчалаш жараёни. Мас, сутнинг ёғини ажратиб олиш учун қўлланилади. Деэмульгирлаш усуллари:

1) центрифуга ёрдамида (марказдан қочирма куч таъсирида суюқликдаги оғир қўшилмаларни енгил қисмлардан ажратиш);

2) эмульсия зарраларига электр майдони таъсир эттириш (нефть таркибидаги сувни ажратиш);

3) эмульсияни иситиш (бунда каллоид зарралар кенгайиб, устидаги юпқа пардаларни йиртади, натижада аралашма пастга чўкади);

4) эмульсияга электролитлар таъсир эттириш ва ҳ. к.

Prev Article

ДЕЦИБЕЛ

Next Article

ДЕҲЛИ