ДЕФИБРАТОР

ДЕФИБРАТОР (де… ва лот. fi bra – тола) — ёғоч массаси тайёрлаш учун мўл-жалланган аппарат. Иши ёгоч пайраҳаларни махсус металл дисклар орасида ишқалаш ва эзишга асосланган. Ёғоч тайёрлаш жараёнида ажралган пайраҳа ва майда тарашаларни Дефибраторга солишдан олдин улар 1 — 1,2 МПа босим остида ва 165— 175° т-рада буғлаб юмшатилади. Дефибраторда олинган массадан плиталар, қоғоз тайёрлаш ва б. мақсадларда фойдаланилади. Дефибратор ёғочсозлик, мебелсозлик корхоналарида, қоғоз ф-каларида қўлланилади.

Prev Article

ДЕТРИТ

Next Article

ДЕ ФИЛИППО