ДЕФОЛИАНТЛАР

ДЕФОЛИАНТЛАР (де… ва folium – барг) — ҳосилни йиғиб-териб олишни осонлаштириш мақсадларида ўсимликлар баргини тўкиш учун қўлланиладиган кимёвий моддалар. Пеапицидлар гуруҳига киради. Дефолиантлар ўсимлик баргларини муддатидан олдин қариши ва тўкилишини, сунъий хазонрезгиликни келтириб чиқаради. Асосан ғўза, уруғлик люпин баргларини тўкишда ишлатилади. Ўзбекистонда Дефолиантлар сифатида кальций хлорат-хлорид (42% ли сувли эритмаси), магний хлорат (60% ли сувда эрийдиган кукун), «Сиҳат» препарати (натрий хлорат асосида), дропп ва б. қўлланилади. Дефолиантлар атроф муҳитга сал-бий таъсир кўрсатмаслиги учун улардан фойдаланишда қатъий чеклашлар ва маълум қоидаларга амал қилишни талаб этади (қ. Дефолиация).