ДЕФОЛИАЦИЯ

ДЕФОЛИАЦИЯ — ҳосилни машиналар ёрдамида йиғиб-териб олишни осонлаштириш учун ўсимлик баргларини сунъий равишда тўктириш. Дефолиация учун кимёвий моддалар — дефолианшларлан фойдаланилади, улар ўсимликлар баргларида қариш ёки табиий тўкилиш юз берадиган жараёнларга ўхшаш ҳодисаларни содир этади. Бу жараёнда баргларда хлорофилл миқдори камаяди, фотосинтез кескин сусаяди, органик моддалар ҳосил бўлиш жараёни бузилади, сув буғланиши кучаяди, оқсил ва б. бирикмалар парчаланишидан ҳосил бўладиган маҳсулотлар кўпаяди. Бу бирикмалар барг пластинкаси орқали оқиб, барг банди ажратувчи қавати хўжайраларининг яккаланиб қолишига олиб келади ва барг ўз оғирлиги таъсирида тўкилади. Барглар кимёвий препаратлар ёрдамида тўкилса, экин қатор ораларидан шамол ўтиши яхшиланади, ҳавонинг нисбий намлиги камаяди. Дефолиациядан сўнг барглар узоги билан 10—12 кунда қуриб тўкилади. Дефолиация (теримга кадар 20 сутка олдин) ғўза, манзарали ва мевали дарахтлар, вино олишга мўлжалланган токзор (теримга қадар 20 сутка олдин), уруғлик люпин, эвкомия ва б. ни Дефолиация қилиш яхши натижа беради. Ғўзани Дефолиация қилиш ўсимлик очилган кўсаклар сонига қараб утказилади (55—60% кусаклар очилган булиши керак). Барвақт ёки кечикиб қилинган Дефолиация (кусаклар пишмасдан ёки очилмасдан) натижасида тўла шаклланмаган кўсакларга озиқ моддалар етиб бормайди, улар қуриб, тўкилиб кетади, натижада пахта ҳосили камаяди, тола ҳамда уруғлик чигит сифати ёмонлашади. Айниқса, ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 15°ва ундан паст, кечиккан Дефолиацияда барглар тўлиқ тўкилмайди. Дори пуркаш нормаси ғўзанинг тури, нави, бўйи, ҳосил шохлари сони, уларнинг қай даражада ривожланганлиги, кўчат қалинлиги, ишлов бериш муддатлари, кузнинг келиши, хуллас, барча шартшароитлар ҳисобга олинган ҳолда аниқ белгиланиши ке-рак. Бунда ҳар бир ғўза пайкали учун алоҳида-алоҳида нормалар ва муддатлар белгиланади. Дефолиацияда препарат теккан баргларгина тўкилади, шу сабабли ғўзанинг ҳамма барглари бир меъёрда ҳўлланишига эришиш зарур. Ғўзани Дефолиация қилишда кальций хлорат-хлорид, магний хлорат (6—10 кг/га), «Сиҳат» (натрий хлорат асосида; 13—16 кг/га), дропп (0,3—0,7 кг/га), дропп ультра (0,6—0,8 л/ га) ва б. препаратлар қўлланилади. Суткалик ўртача ҳарорат 17 — 20° да препаратлар яхши таъсир кўрсатади. Ҳаво ҳарорати 17° дан паст бўлганда дефолиантлар миқдори 15 — 20% оширилади. Шудринг дефолиантлар таъсирини оширади, ёмғир эса, аксинча, уни камайтиради. Дефолиация қилишда тракторга осиладиган пуркагичлардан кенг фойдаланилади. Иш суюклиги сарфи трактор пуркагичларда 300—400 л/га.

Ғўзани ўз вақтида Дефолиация ва десикация қилиш пахта ҳосилини машиналар ёрдамида териб олиш учун шароит яратади, ҳосилнинг асосий қисми (90% дан кўпроғи)ни совуқ тушгунга қадар териб олишга имкон беради. Дефолиациядан сўнг пахта териш машиналарининг иш унумдорлиги 15—20% ошади.

Ад.: Закиров Т. С, Химическая дефолация и десикация хлопчатника, Т., 1968.

Рихсивой Ёқубов.

Loading...