ДЕФОРМАЦИЯ (лот. deformatio — бузилиш) — 1) физикада — ташқи куч, т-ра, электр ва магнит майдонлари таъсирида жисм шакли ва ўлчамларининг ўзгариши. Эластик ва пластик хиллари бор. Ташки куч таъсири тўхтагандан кейин Деформация йўқолса (жисм ўз ҳолига қайтса) эластик Деформация, сақланса (жисм ўз ҳолига қайтмаса) пластик Деформация юз беради. Эластиклик ва пластиклик назариясида қаттиқ жисм Д. сига оид ҳаракат ва кучланиш ўрганилади. Эластик Деформация ланувчи қаттиқ жисм йўқ, ҳар қандай қаттиқ жисм ташқи куч таъсирида пластик Деформация ланади. Пластик Деформация т-ра, ташки куч ва Деформация тезлигига боғлиқ. Ташки куч маълум вақт давомида бир хил таъсир қилиб турса, Деформация вақт ўтган сари ўзгара боради; бу ҳодисага ёйилувчанлик дейилади. Т-ра кўтарилиши б-н ёйилувчанлик ортади. Ташки куч ортиб боргандаги Деформация актив (фаол), ташки куч камайиб боргандаги Деформация пассив (суст) Д. дейилади. Деформациянинг чўзилиш, сиқилиш, эгилиш, буралиш хиллари мавжуд. Мутлақ Д. нинг жисм бошланғич ўлчами (шакли)га нисбати нисбий Д. дейилади. Деформация қонунлари материаллар қаршилиги, пухталиги, иншоотлар мустаҳкамлиги ва ҳ. к. ни ҳисоблашда татбиқ қилинади; 2)геологияда — тектоник ҳаракатлар натижасида тог жинсларининг шакли ва ҳажми ўзгариши. Деформацияга учраган тог жинсларининг таркиби баъ-зан бутунлай ўзгариб кетади.