ДЕГИДРОГЕНЛАШ

ДЕГИДРОГЕНЛАШ (де… ва гидрогенлаш) — органик бирикмалардан катализатор иштирокида водород ажра-тиб олиш реакцияси. Электрон алмашиниш билан содир бўладиган оксидланишқайтарилиш жараёнларига киради. Гидрогенлаш учун яроқли катализаторларнинг купи Дегидрогенлаш учун ҳам ишлатилади. Дегидрогенлаш юқори т-рада боради. Босимнинг ошиши Дегидрогенлаш жараёни билан сусаяди. Углеводородларни Дегидрогенлашда таркибида Сг2О3 ва МоО3 бўладиган катализаторлар кўпроқ ишатилади. Саноатда Дегидрогенлашдан фойдаланиб, юқори сифатли ёқилғи ҳамда мономерлар оли-нади. Алюмохром катализаторлари иштирокида нормал парафин углеводородларни дегидрогенлаб, олефинлар ва диолефинлар олинади. Шу усулдан фойдаланиб, нефть билан бирга чиқадиган йўлакай газлар ҳамда нефть маҳ-сулотларидан бутадиен ва изопрен, булардан эса каучук олинади.

Prev Article

ДЕГИДРАТОР

Next Article

ДЕЗ...