ДЕҲҚОН БОЗОРИ — қ. х. маҳсулотларини сотиш бўйича ихтисослашган бозор. Д. б. да, асосан, шахсий томорқалар, деҳкрн ва фермер хўжаликлари, ширкат ва жамоа хўжаликлари, шаҳар аҳолисининг ҳовли ва дала ҳовлиларида етиштирилган деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик маҳсулотлари сотилади. Ўзбекистонда Деҳқон бозори шаҳарлар, шаҳарчалар, туман марказлари, йирик гузарларда жойлашган. Баъзи йирик шақарларда ўнлаб Деҳқон бозори фаолият кўрсатади (мас, Тош-кент ш. да 20 Деҳқон бозори ва уларнинг 50 та шохобчаси бор). 20-а. нинг 30-й. ларида деҳқонларни омма-вий равишда к-зларга бирлаштириш ва қ. х. маҳсулотлари савдосида к-зларнинг кенг иш-тироки натижасида колхоз бозорлари номини олган эди. 80-й. лар охиридан шундай бозорлар «Деҳқон бозори» деб аталадиган бўлди. Ўзбекистонда томорка майдонларининг кенгайиши, деҳқон ва фермер хўжаликларининг ривожланиши Деҳқон бозорининг кўпайиши ва кенгайишига олиб келди, унинг аҳоли таъминотидаги аҳамияти ортди. Республикадаги Деҳқон бозори лари 1996 й. дан Тошкент ш. ва вилоятлар «Бозорсавдо» очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари уюшмасига киради. Республикада 149 Деҳқон бозори бор (2001).