ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИ

ДЕҲҚОНЧИЛИК ТИЗИМИ — ердан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, экинлардан юқори ва барқарор ҳосил олишга қаратилган, ўзаро бир-бирига боглик технологик (агротехник), мелиоратив ва ташкилий иқтисодий тадбирлар мажмуи. Ҳозирги қ. х. да Деҳқончилик тизими ўзаро алоқадор бир қанча бўғинларни ўз ичига олади: алмашлаб экишнп ташкил этиш; экинни етиштириш технологияси; ерни ишлаш тизими; ўғитлаш тизими; бегона ўт, зараркунанда ва касалликларга қарши кураш тадбирлари; уруғчилик; ерни сув ва шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш тадбирлари; сувдан тўғри фойдаланиш, тупроқнинг шўрланиши ва ботқокланишига қарши ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш ва б. ; айрим минтақаларда сув чиқариш, ботқоқ ерларни қуритиш, кимёвий мелиорациялаш (ерни оҳаклаш, гипслаш ва б.), дала иҳота ўрмонзорлари барпо этиш ҳам Деҳқончилик тизими таркибига киради.

Деҳқончилик тизимининг пайдо бўлиши ва ўзгариб бориши жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучлари, айниқса саноат ишлаб чиқариши ва фан-техника тараққиёти билан чамбарчас богликдир. Деҳқончилик тизими ерга эгалик шакли, ерга ишлов бериш техникаси ва агрономия фани тараққиётига, шунингдек, табиий шароитларга боғлиқ ҳолда такомиллашиб борди. Деҳқончилик тизими тараққиёти деҳқончиликни интенсивлашнинг турли босқичларини акс эттиради Деққончиликнинг қуйи шаклларидан юқори шаклларига ўтила борган сайин ҳайдаладиган ерларда етиш-тириладиган қ. х. экинлари турли гуруҳларининг нисбати, хусусан, дон, техника ва озука экинларининг муайян нисбатда етиштирилиши Деҳқончилик тизимининг энг муҳим белгиси бўлиб қолади. Самарадорлик даражасига кўра, Деҳқончилик тизими 4 гуруҳга бўлинади: ибтидоий, экстенсив, оралиқ ва интенсив.

Жамият тараққиётининг ибтидоий жамоа тузуми давридан бошлаб шакллана бошлаган ибтидоий деҳқончилик тизимларида очилган ва ўзлаштирилган ернинг бир қисмида — кичик ер майдонларида деққончилик қилинган. Қолган ерлар табиий ўтлар билан банд бўлган. Тупроқ унумдорлиги одамнинг иштирокисиз ўсимликлар, микроорганизмлар таъсирида табиий йўллар билан тикланган. У даврда ерга хусусий мулкчилик бўлмаган, деҳқонларнинг ихтиёрида қўриқ ерлар микдори чекланмаган, ер ибтидоий усулда ишланган, ернинг қуввати кетиб ҳосилдорлик пасайгач, у ер ташланиб, бошқа янги ер ўзлаштирилган. Узоқ муддатга (15—20 йиллар) ташлаб қўйилган ер майдонининг унумдорлиги табиий йўл билан кайта тикланган. Бундай деҳқончилик қўриқ ер Д. т. номини олган. Кейин-чалик илгари фойдаланилган ерларга кайтиб келиб экин экишган. Шундай қилиб, қўриқер Деҳқончилик тизими партовер Деҳқончилик тизими гаалмашинган. Экстенсив Деҳқончилик тизими (асосан ўрта асрларда юзага келган) ўтмишда қўлланилиб келган тизимларнинг янада мукаммаллаштирилган кўринишидир. Бунда ҳайдашга яроқли барча ерларнинг ярми ёки уларнинг кўпчилик қисми шудгорланиб, асосан, ғалла экилган. Тупроқ унумдорлиги табиий тикланиши жараёнлари инсон томонидан тоза шудгорга ишлов бериш, кўп йиллик ўтлар экиш билан қис-ман бошқарилган. Бунда ерни узок, муддат бекорга ташлаб қўйиш эмас, балки ерни бегона ўтлардан тоза тутиш ва унумдорлигини ошириш мақсадида донўт алмашлаб экишда кўп йиллик ўтлар ва чопиқталаб экинларни экиш, дам берилган шудгорларни қайта ишлаш йўли билан тупроқ унумдорлигини тартибга солиб туриш, кўп йиллик ўтларни экиш характерлидир.

Аҳолининг ўсиши ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиши Деҳқончилик тизимини ҳам ўзгартирди, яъни ерни узоқ муддат экмай ташлаб қўйиш эмас, балки ерни бегона ўтлардан тоза тутиш ва унумдорлигини ошириш мақсадида бир ёз шудгорлаб қўйиш усули қўлланадиган бўлди. Бу шудгор Д. т. д деб аталди. Бунда бир дала ёзи билан шудгор қилиб қолдирилса, иккинчи дала экин билан банд қилинади. Шудгорлаш Деҳқончилик тизимида ҳайдаладиган ерлардан ташқари, ўтлоқ-яйлов ерлар ҳам бўлган. Кейинчалик бу ерлар ҳам ҳайдалиб шудгор Деҳқончилик тизимига киритила бошланди. Бу тизимни тупроқ унумдорлигини оширишдаги биринчи уриниш деса бўлади. Унда экинларни навбатлаб экиш тартиби, тупроқни ишлаш (асосий қурол омоч ва ёғоч мола) ва гўнг б-н ўғитлаш мавжуд эди. Ёғингарчилик етарли миқдорда бўлган йиллари шудгорга чопиқ қилинадиган эртаги полиз ёки ем-хашак экинлари экилган.

17—18-а. ларда саноатнинг ривожланиши, шаҳарларнинг кенгайиши, аҳолининг ўсиши ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг орти-ши, чорвачиликнинг ривожланиши Деҳқончилик тизимини ҳам ўзгартирди.

Оралиқ Деҳқончилик тизими (капитализмнинг қ. х. ишлаб чиқаришига кириб келиши даражасига қараб қўлланилган) экишга ярокли ерлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш ҳамда одамнинг тупроқ унумдорлигини тиклашга таъсири кучайиши б-н ажралиб туради. Табиий ем-хашак ресурсларининг етишмаслиги, табиий ўтлокдар майдонининг қисқариши, ем-хашак экинлари (беда, йўнғичға, илдизмевалилар) экишни тақозо қилди. Дондам берилган шудгор Деҳқончилик тизимини янада такомиллаштириш, кўп йиллик ўтлар ёки чопиқ қилинадиган экинлар — дондам берилган шудгор алмашлаб экишни қўллаш, органик ўғитларни кўпроқ ишлатиш, тупроққа яхши ишлов бериш бу тизимнинг асосий белгиларидир. Бунда экишга ярокли ерлардан унумлироқ фойдаланилади.

Интенсив Деҳқончилик тизими (Ғарбий Европа мамлакатларида 18-а. ўрталаридан қўлланила бошлаган) далали (навбатлаб) экиш Деҳқончилик тизими, чопиқ қилинадиган экинлар Деҳқончилик тизими, емхашак экинлари Деҳқончилик тизими экишга ярокли ерлардан 100 фоиз юқори ҳосилдор экинлар экиб фойдаланиш, оралиқ экинларни экиш билан тавсифланади. Бу Д. т. да ҳайдаладиган жами ерлар дон, дуккакли дон, техника ва ем-хашак экинлари билан банд қилинади. Интенсив Деҳқончилик тизимида чопиқ қилинмайдиган экинлар (донли, дуккакли экинлар) билан чопиқ қилинадиган экинлар (ғўза, каноп ва б.) ни алмашлаб экиш йўли билан тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, органик ва минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш, тупроқни ишлаш; экишга ярокли ерларда бозор талабларига қараб товар маҳсулотлар берадиган экинларни етиштириш, комплекс механизацияни қўллаш, суғориш, эрози-яга қарши кураш характерлидир.

Ўрта Осиё деҳқончилиги тарихида юқорида келтирилган жами тизимлардан фойдаланилган. 20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб суғориладиган минтақаларида чопиқ қилинадиган экинлар алмашлаб экиш тизими вужудга келди. Суғориладиган деҳқончилик минтақаларида бундай Деҳқончилик тизимида чопиқ қилинадиган экинлар, айниқса ғўза—ғалла—беда алмашлаб экишда ҳайдаладиган ерларнинг 50—70% ни эгаллайди. Тоза шудгор (дам берилган ерлар) деярли учрамайди. Ерлардан янада унумли фойдаланиш мақсадларида асосий экиндан бўшаган ерларга оралиқ, қоплама, такрорий экинлар кўп экилади. Алмашлаб экишнинг ўт даласига бедадан ташқари маккажўхори, оқ жўхори, лавлаги, хашаки полиз экинлари (чорвачилик учун) экилади. Ўзбекистонда ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси учун илмий асосланган зонал Деҳқончилик тизими ишлаб чиқилган, бу Деҳқончилик тизими қуйидаги таркибий қисмларни (кенжа тизимларни) ўз ичига олади: алмашлаб экиш, туп-роқни ишлаш тизими; ўғитлаш тизими; бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши кураш тадбирлари; суғориш ва мелиорация; тупроқни эрозиядан асраш; машиналар тизими ва б. Ерларнинг унумдорлигини ошириш учун алмашлаб экишнинг ва тупроқни ишлашнинг оқилона усуллари қўлланилади, етиштирилаётган экинларга мелиорация ва суғориш талабига кўра кўп миқцорда органик ва минерал ўғитлар солиб турилади, сув ва шамол эрозиясига қарши кураш олиб борилади ва ҳ. к. (яна қ. Алмашлаб экиш, Деҳқончилик, Деҳқончиликнинг асосий конунлари).

Абдураҳим Эрматов.

Loading...