ДЕҲҚОНЧИЛИК

ДЕҲҚОНЧИЛИК — 1) ўсимлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун маданий ўсимликлар (қ. х. экинлари)ни етиштириш; қ. х. нинг асосий тармокларидан бири. Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, чорвачиликни ем-хашак, кўпгина саноат тармоьушри (озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика ва б.)ни хом ашё билан таъминлайди. Чорвачилик билан узвий боғлиқ. Далачшшк (асосий тармоқ), сабзавотчшшк, полизчшшк, боғдорчилик, гулчилик, яйлов-ўтлоқчилик каби тармокларга бўлинади.

Деҳқончиликда экинларни парваришлаш ва маҳсулотлар етиштириш технологиясининг асосий тадбирлари: маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослашган, қимматли биологик ва хўжалик белгиларига эга бўлган навлар (дурагайлар) ни танлаш, алмашлаб экишла энг яхши ўтмишдошни танлаш; экин экиладиган майдонларда ерга яхши ишлов бериш ва ўғитларни қўллаш; уруғликни экишга тайёрлаш, экиш (муддатлари, уруғлик экиш нормаси, экиш усули, экиш чуқурлиги); экинларни парваришлаш (тупроққа ишлов бериш, озиқлантириш, бегона ўтларни йўқотиш, экинни зараркунандалар ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш, дефолиантлар, десикантлар қўллаш); ҳосилни йиғиб-териб олиш (асосий ва иккиламчи маҳсулотларни йиғиб-териб олиш муддатлари ва уни ташкил қилиш, далани ўсимлик қолдикларидан тозалаш, ҳосил йиғиб олингандан кейин ерни ҳайдаш); йиғиб олинган ҳосилга дастлабки ишлов бериш ва б.

Қ. х. экинларини етиштиришда мукаммал агротехнология минтақа, муайян ҳудуд, хўжалик, алмашлаб экиш даласининг тупроқ-иқлим шароитлари ва экиладиган ўсимлик хусусиятларига, шунингдек, хўжаликнинг ишлаб чиқариш ресурсларига мос келиши керак. Деҳқончиликнинг асосий вазифаси экинларни етиштиришнинг илмий асосланган жадал технологиялари негизида дон, сабзавот, мева ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришдан иборат.

Тупроқ, жой, иқлим шароитларининг хилма-хиллигига қараб Деҳқончиликда экиладиган экинлар, тупроққа ишлов бериш усуллари катта фарқларга эга. Намгарчилик етарли бўлган мўътадил минтақаларда турғун Деҳқончилик, қурғоқчилик ҳудудларида суғорма Деҳқончилик, нам субтропик ва тропикларда 2—3 марта ҳосил етиштириладиган йил бўйи Деҳқончилик пайдо бўлган. Шу муносабат билан ҳар бир минтақа учун деҳқончилик тизими ишлаб чиқилади. Шим. ярим шарда Деҳқончиликнинг қуйидаги турлари пайдо бўлган: турғун Деҳқончилик (тупроқ-иқлим шароитлари турли хил асосий экинларни суғормасдан етиштириш имконини берадиган ҳудудларда); қурғоқчил Деҳқончилик (об-ҳаво шароитлари, атм ёғинлари беқарор бўлган даштларда); лалми Деҳқончилик (қ. х. экинларини етиштириш фақат атм ёғинларига боғлиқбўлган, суғорилмайдиган ерларда); суғорма Деҳқончилик (чўл, чала чўл қуруқ дашт ҳудудларда); тоғ Деҳқончилик (тупроғи кам тараққий этган, аммо табиий унумдорлиги юқори бўлган тоғли ҳудудларда); қутб Д. (Чекка Шимол минтақасида).

Деҳқончилик тош даврининг сўнгги босқичи (неолит)да пайдо бўлди. Тупроқни юм-шатишда ишлатилган дастлабки қурол-ёғоч ёки тош пойнакли ёғоч сўқа ҳисобланади. Тупроққа ишлов бериш қуроллари (сўқа, омоч, кетмон, плуг) ва от-улов кучлари (от, ҳўкиз, трактор, электр тортиш қурилмалари)нинг такомиллашиб боришига қараб ҳайдалма Деҳқончилик пайдо бўлди ва ривожланди. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, табиатшунослик фанларининг ривожланиши натижасида Деҳқончилик усуллари ҳам ўзгариб, аста-секин экстенсив шакллардан (олинадиган ялпи ҳосилни экин майдонларини кенгайтириш ҳисобига кўпайтириш) интенсив шаклларга (ер майдонларини кенгайтирмаган ҳолда экинлар ҳосилдорлиги ўсишини турли омиллар — механизация, мелиорация, кимёлаштириш, агротехника ва б. ҳисобига таъминлаш) ўтиб, такомиллашиб борди.

Ҳоз, даврда жаҳонда Деҳқончилик қилинадиган ва кўп йиллик дарахтзорлар билан банд бўлган ерлар 1512 млн. га ни ташкил қилади. Жаҳон Деҳқончиликда бугдой, шоли, маккажўхори, арпа, картошка, сабзавотполиз экинлари, мевалар, узум энг кўп экилади.

Жаҳон Деҳқончиликда суғориладиган жами ерлар майдони 271,4 млн. га ни ташкил этади. Суғориладиган майдонлар (млн. га): Африкада — 12,5, Шим. Америкада — 30,4, Осиёда — 191,2, Европада — 24,6, Австралияда — 2,4. Жаҳонда АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон каби мамлакатларда катта майдонларда Деҳқончилик қилинади. Ҳайдаладиган ва доимий экиладиган ер майдони АҚШда 176,9 млн. га (суғориладиган ерлар 21,4 млн. га), Хитойда 124,1 млн. га (суғориладиган ерлар 52,5 млн. га), Ҳиндистонда 161,9 млн. га (су-гориладиган ерлар 59 млн. га), Россияда 127,9 млн. га (суғориладиган ерлар 4,6 млн. га), Қозоғистонда 30 млн. га (суғориладиган ерлар 2,3 млн. га). 20-а. охирига келиб Европа мамлакатларида ҳам суғорма Деҳқончилик ривожланди. Суғориладиган ерлар майдони (млн. га) Фран-цияда — 2, Италияда — 2,7, Руминияда — 2,8, Испанияда — 3,6, Украинада — 2,5 ни ташкил қилади (1999).

Ўрта Осиё, шу жумладан Ўзбекистон Д. нинг қадимий марказларидан бири ҳисобланади. Ибтидоий Деҳқончиликдан маданий Деҳқончиликка ўтиш даврида Ўрта Осиёда Осиё ҳамда Европанинг бошқа минтақаларига Караганда ерни ишлашда қўлланилган темир қуроллар эртароқ пайдо бўлган. СП. Толстовнинг тахминича, мил. ав. 2-минг йилликнинг ўрталарида Хоразмда қайир типидаги сугоришга асосланган чопиқ қилинадиган Деҳқончилик ривож топган. Фарғона водийсида ибтидоий жамиятда яшаган уруғлар (айниқса жез даврида) сой ва даре этакларида лиман усулида суғоришнн қўллаб, лойқа босган ерларга тариқ, арпа ва б. донли экинлар экишган. Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, Ўрта Осиёда мил. ав. 10-а. да, асосан ғалла экинлари, шоли, ғўза, кунжут, қовун, ток ва б. ўстирилган.

20-а. бошларига қадар Ўрта Осиёда, хусусан ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида Деҳқончиликнинг техникавий ва агрономик даражаси паст эди. Асосан экстенсив Деҳқончилик тизими қўлланилган. Барча қ. х. экинлари, жумладан ғўза, маккажўхори, оқ жўхори, шоли, бошоқли дон, дуккакли дон экинлари фақат қўл кучи билан етиштирилар, дон экинлари ҳосилдорлиги гектарига 6—7 ц дан ошмас эди. Асосий улов — от, ҳўкиз, туя, қ. х. қуроллари — омоч, кетмон, ўроқ, ёғоч моладан иборат бўлган, минерал ўғитлар умуман қўлланилмаган. 20-а. нинг 20-й. ларидан Ўзбекистонда Деҳқончиликнинг илмий базасини яратиш бошланди, тажриба ст-ялари, тажрибатаянч хўжаликлари, и. т. ва ўқув ин-тлари ташкил этилди, Деҳқончиликда турли минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг ки-мёвий воситаларидан фойдаланила бошланди, республиканинг ўзида ўғитлар ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари қурилди, ирригация-мелиорация қурилиши ривожлантирилди. Ўзбекистонда кейинги 90 йил мобайнида асосий Деҳқончилик қилинадиган суғориладиган ерлар майдони 2,34 марта кўпайди ва 2000 й. га келиб 4238,6 минг га етди (1914 й. да 1809,5 минг га). Қ. х. ишлаб чиқаришда механизацияни кенг жорий қилиш натижасида Деҳқончилик маданияти юксалди: экинларни етиштириш агротехнологияси яхшиланди, минерал ўғитлардан фойдаланишнинг салмоғи ва уларнинг турк таркиби ортди, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари кенг кўламда амалга оширилди, давлат нав ва уруғлик назорати ишлари йўлга қўйилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин умуман мамлакат қ. х. да, шу жумладан Деҳқончиликда чуқур ислоҳотларни амалга ошириш даври бошланди. Биринчи навбатда Деҳқончиликни олиб боришнинг ташкилий шакллари ўзгартирилиб колхозлар ва совхозлар дастлаб жамоа хўжаликларига, сўнгра 1995 й. дан бошлаб ширкатлар, ижарачилар уюшмалари, халқ корпорация ва б. га айлантирилди, деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги каби янги хўжалик юритиш шакллари пайдо бўлди, қ. х. корхоналарида оила пудрати кенг ёйилди, аҳолининг томорқа хўжалигини ривожлантиришга эътибор берилди.

Ўзбекистан Республикасида Деҳқончиликда туб бурилишларнинг ҳуқуқий асосларини яратадиган «Ер тўғрисида» (1990), «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» (1993), «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида» (1998) ва б. қонунлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (1998) қабул қилинди ва амалга киритилди.

Республика қ. х. да Деҳқончилик етакчи ўринда туради, унинг қ. х. ялпи маҳсулоти ҳажмидаги ҳиссаси 60—65%. Д. да агротехниканинг илғор усулларини қўллаш, экинларнинг ҳосилдор навларини яратиш, навларни муттасил янгилаш ва нав алмаштириш, ўғитлардан самарали фойдаланиш, ўсимликлар ҳимояси хизматини йўлга қўйиш, экин майдонлари таркибларини ўзгартириш туфайли юқори натижаларга эришилди. Деҳқончиликда ғўза майдонлари қисқартирилди, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни тубдан яхшилаш учун республикада дон экинлари майдони кўпайтирилди ва республиканинг ғалла мустақиллиги таъминланди. 2000 й. да жами тоифадаги хўжаликларда экин экилган майдонлар 3774,9 минг га ни ташкил қилди. Экин майдонлари таркибида дон экинлари — 42,7, ғўза — 38,2, сабзавот — 3,4, картошка — 1,4, ем-хашак экинлари — 11,3, полиз экинлари — 0,9% ташкил этди. Республика деҳқончилигида техника экинлари (ғўза, тамаки, қанд лавлаги), дон экинлари (бугдой, шоли, арпа, маккажўхори, дуккакли дон экинлари), сабзавот-картошка, полиз экинлари, ем-хашак экинлари, боғдорчилик ўз аҳамиятига кўра етакчи ўринларда туради. Республикада 2000 й. да (минг т) пахта — 3001,8, дон — 3915,7, шу жумладан буғдой — 3521,7, шоли — 154,8, маккажўхори дони — 131,4, картошка — 729,8, сабзавотлар — 2637,3, полиз маҳсулотлари — 457,3, мева ва резавор мева — 796,9, узум — 625,4 етиштирилди.

Деҳқончилик маданиятини оғишмай ошира бориш, фан ютукларини ва илғор тажрибаларини кенг жорий этиш натижасида Ўзбекистоннинг кўпгина илғор хўжаликларида пахта ҳосилдорлиги гектарига 35—45 ц, бошокли дон экинлари 50—70 ц, шоли 60—70 ц, картошка 250—300 ц, полиз экинлари 300—400 ц, маккажўхори дони ҳосил-дорлиги 80— 100 ц га етди (қ. Лалмикорлик, Суғорма деҳқончилик); 2) қ. х. экинларини етиштириш ва тупроқ унумдорлигини оширишнинг умумий усулларини ўрганадиган фан (агрономиянинг бўлими). Деҳқончилик фан сифатида юқори ва барқарор ҳосилдорликни таъминлаш учун тупроққа ҳамда экинга таъсир кўрсатишнинг турли усулларини, хусусан, тупроқнинг ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароитларни таъминлайдиган сув, озуқа, ҳаво ва ҳарорат режимини бошқариш, илмий асосланган Деҳқончилик тизимларини ва энг мақбул алмашлаб экишни, шунингдек, ҳосилдорликни пасайтирадиган сал-бий омиллар (қурғоқчилик, гармсел, тупроқ эрозияси, бегона ўтлар ва б.)ни бартараф этиш ёки уларнинг таъсирини камайтириш усулларини ўрганади ва ишлаб чиқади. Деҳқончилик тупроқшунослик, агрофизика, агрокимё, селекция, уруғчилик, кишлок хўжалиги фи-топатологияси, энтомология, мелиорация, метеорология, ер тузиш ва б. билан чамбарчас боғлиқ. Деҳқончиликка оид и. т. ишлари и. т. муассасалари, тажриба стялари, тажриба далалари ва таянч пункт ларида, қ. х. олий ўқув юртларининг тажриба далаларида олиб борилади (яна қ. Ўсимликшунослик).

Ад.: Эрматов А., Деҳқончилик. Т., 1990; Растениеводство/Под ред. В. П. Вавилова, М., 1986; FAO Production yearbook 1999, vol. 53. [Food and Agriculture Organisation of the United Nations. Pome, 2001].

Абдураҳим Эрматов, Султон Холназаров.

Loading...