ДЕҲҚОНОБОД — Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидагн шаҳарча (1989 й. дан). 1935 й. гача Тангғарам қишоғи деб аталган. Туманнинг жан. да, Бойсунтов тизмасининг тармоғи Оқбоштоғ этагида жойлашган. Яқин т. й. станцияси Ғузор — 46 км. Деҳқонобод ҳудудидан Кичик Ўрадарё оқиб ўтади. Аҳолиси 7,4 минг киши (2000), асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қозоқ, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Деҳқонободдан Катта Ўзбекистан тракти ўтган. Ўрта мактаблар, интернат мактаби, 2 клуб, касалхона, дорихона, бир канча савдо, маиший хизмат шохобчалари, кичик, хусусий корхоналар бор. Аҳоли сувни Кичик Ўрадарё ва булоклардан олади.