ДЕЖНЁВ Семён Иванович

ДЕЖНЁВ Семён Иванович (тахм. 1605 — 1673, Москва) — рус йўл очувчисайёҳи, денгизчиси. Шарқий Сибирдаги казак полкларида хизмат қилган. 1640 — 42 й. ларда Осиёнинг чекка шим.-шарқий қисмини колонизациялаштириш ва Россияга қўшиб олишга тайёргарлик кўриш мақсадида тузилган экспедици-яда қатнашган. Оймяконда булган. Маҳаллий аҳолидан зурлик билан давлат хазинасига соболь (сибирь ёки Камчатка сувсари) мўйнасидан ясоқ тўплаган. 1648 й. навбатдаги экспедиция билан кемада шим. сув йўлидан шарққа томон сузиб, Осиёнинг энг чекка нуқтасига етиб борган. Сўнгра Осиё ва Америка оралиғидаги бўғоз (Беринг бўғози)дан биринчи марта ўтган ва Чукотка я. о. ни айланиб, қуруқликдан Колима дарёсининг қуйилиш жойига етиб борган. Анадирь ва Анюй дареларини харитага туширган. Казак атамани унвонини олган. Дежнёв номига Осиёнинг энг шим.-шарқий чекка нуқтаси, Чукоткадаги тог тизмаси, Беринг денгизи ғарбий соҳилидаги қўлтиқ қўйилган.