ДЕКАН

ДЕКАН (лот. decanus — ўн боши) — олий ўқув юртида ф-т раҳбари. Ўзбе-кистонда олий ўқув юрти ректори буйруғи билан проф. ёки тажрибали доцентлардан тайинланади. Декан ф-тдаги ўқув, таълимтарбия ва илмий ишларни бошқаради, ф-т илмий кенгашининг раиси ҳисобланади.