ДЕКЛАРАЦИЯ (лот. declaratio — маълум қиламан, эълон қиламан) — 1) бир ёки бир неча хукуматлар, сиёсий партиялар, халқаро ёки жамоат ташкилотларининг дастурий ҳужжат, муҳим халқаро воқеа, қонун ва ҳ. к. ни умум эътиборига етказувчи баёноти; умумсиёсий принципларни тантанали равишда эълон этиш (мас, Инсон ҳуқуклари умумжаҳон декларацияси, Ўзбекистан Республикаси Мустақиллик декларацияси);
2) солиқ тўловчининг даромадлар хусусияти ва миқдори тўғрисида баён қилиши;
3) почта билан мамлакат ташкарисига юбориладиган пул ва қимматбаҳо пакетларга илова қилинадиган ҳужжат;
4) чегарадан ўтувчи шахс ўзида буюмлар, қимматбаҳо нарсалар ва ҳ. к. борлиги ва улар миқдори тўғрисида божхонага топширадиган маълумот (қ. Божхона декларацияси).