ДЕКОРАЦИЯ

ДЕКОРАЦИЯ (лот. decoro — безайман) — театрда саҳнани, кинода фильм суратга олинадиган жой — майдон, павильонни спектакль, фильм мазмунига мослаб безаш. Декорация яратишда рассомлик, ҳайкалтарошлик, меъморлик, во-қелик жойини лойиҳалаш санъати, ёритиш ва б. воситалардан фойдаланилади. Декорация яратиш Декорация санъати деб аталади. Театр декорацияси санъати ва кино декорацияси санъати тури бор.